«Челси» ва «Манчестер Сити» «Бавария» юлдузига кўз тикди

«Челси» ва «Манчестер Сити» «Бавария» юлдузига кўз тикди
Қисқача

“Челси” ва “Манчестер Сити” “Бавария”нинг франсуз қанот ҳужумчиси Майкл Олисесини ёзги трансфер ойнасида таркибига қўшиб олишга қизиқмоқда. “Бавария” тахминан 150 миллион евролик таклиф тушса, 24 ёшли футболчини сотишга тайёр. Олисениннг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. У жорий мавсум Бундеслигада 21 ўйинда 10 гол ва 16 ассист қайд этди.

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган француз қанот ҳужумчиси Майкл Олисе фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятларига эга. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Олисени таркибига қўшиб олишга Лондоннинг «Челси»си ҳамда «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб ёзги трансфер ойнасида футболчи учун кураш олиб боришга тайёр.

«Бавария» эса француз легионери бўйича тахминан 150 миллион евро миқдорида таклиф тушса, у билан хайрлашиши мумкин.

Олисенинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаргача мўлжалланган.

Жорий мавсум Бундеслигада 24 ёшли вингер 21 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол ва 16 ассист қайд этди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар