Де Дзердзи «Марсел» ўйинини рус тоғларига қиёслади

Франциянинг «Марсел» клуби бош мураббийи Роберто де Дзердзи жамоасининг ўйинини «рус тоғлари»га ўхшатди. Мутахассис бундай таърифни «ПСЖ»дан 0:5 ҳисобида учралган йирик мағлубиятдан сўнг берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Мавсум жуда нотекис ўтяпти, ҳозирча аниқ изоҳ топа олмайман. Ёмон ўйнадик — «Брюгге»га қарши учрашувдаги каби. Энди ечим излайман. Жамоа ҳозир рус тоғларидек: бир кўтарилади, бир тушади. Бундай ютқазиш мумкин эмас», — деди де Дзердзи.
Айни пайтда «Марсел» Франция чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда, пешқадам «ПСЖ»дан 12 очко орқада. Кейинги турда клуб ўз майдонида «Страсбург»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг