date

Мбаппе Алонсога нисбатан Арбелоадан кўпроқ ёқимли ишлаган

Мбаппе Алонсога нисбатан Арбелоадан кўпроқ ёқимли ишлаган

Килиан Мбаппе «Реал» сафида голлар уришда давом этмоқда. Якшанба куни мадридликлар «Валенсия»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди, учрашувдаги иккинчи гол муаллифи айнан Мбаппе бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри El Partidazo дастурига таяниб хабар беришича, Мбаппе мураббийлар билан ишлаш масаласида Хаби Алонсо даврини Альваро Арбелоа давридан кўпроқ маъқул кўрган.

Қизиғи шундаки, аввалроқ Алонсо ва Мбаппе орасида совуққонлик борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ футболчи мураббий ишдан кетганидан кейин бу гаплар асоссизлигини, аслида ҳеч қандай муаммо бўлмаганини таъкидлаган.

Ҳозирда «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Барселона» эса мадридликлардан бир очко олдинда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Алонсога нисбатан Арбелоадан кўпроқ ёқимли ишлаган