date

Гранеро Арбелоадан мамнун, асосий пойдевор қўйилди

Гранеро Арбелоадан мамнун, асосий пойдевор қўйилди

Мадриднинг «Реал» клубида тўп сурган Эстебан Гранеро Альваро Арбелоанинг «қироллик клуби»даги бош мураббийлик ишига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гранеро фикрича, Арбелоа узоқ муддатли режа зарурлигини яхши тушунади ва бу режанинг таянчи садоқат, мустаҳкамлик ҳамда тинмас меҳнатдан иборат. «Жамоада жуда ижобий энергия бор. У ҳали кўп нарсани қуриши керак, аммо энг муҳим ишлар аллақачон қилиб бўлинди», — деди у DAZNга.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа январ ойида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган эди. 43 ёшли мутахассис қўл остида «Реал» барча мусобақаларда ўтказилган 7 учрашувнинг 5 тасида ғалаба қозонди.

Ҳозир мадридликлар Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гранеро Арбелоадан мамнун, асосий пойдевор қўйилди