date

«Реал» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Собослай учун 160 млн талаб қилмоқда

«Реал» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Собослай учун 160 млн талаб қилмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослайни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Topskills Sport UK хабарига кўра, «қироллик» клуби футболчининг агенти билан дастлабки музокараларни бошлаб юборган. Трансфер бўйича таклиф пакетига франсуз ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ҳам киритилиши мумкин.

Манбада таъкидланишича, «Ливерпуль» Собослайни сотиш ниятида эмас. Фақат 160 миллион евролик таклифгина «қизиллар»ни футболчининг кетиши эҳтимоли ҳақида ўйлашга мажбур қилиши мумкин.

Шунингдек, Собослай «Ливерпуль» билан янги шартнома имзолашга тайёр, бироқ бунинг учун унинг маоши ҳафтасига 340 минг еврогача оширилиши лозим. Венгр футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Собослай учун 160 млн талаб қилмоқда