Алонсо ПСЖда Сафоновни нега қадрлашларини айтди

ПСЖнинг собиқ дарвозабони Жером Алонсо парижликлар россиялик голкипер Матвей Сафоновга жамоа ичида қандай муносабатда эканини гапириб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Алонсонинг таъкидлашича, у эшитган маълумотларга кўра, Сафоновни жамоада жуда яхши кўришади. У Доннарумма жамоада бўлган даврда ҳам тинмай меҳнат қилгани, интизом ва қатъият билан ишлагани учун ҳурмат қозонган. Алонсо сўзларини “Спорт-Экспресс” нашри келтиради.
Жорий мавсумда Франция Лига 1 мусобақасида 26 ёшли дарвозабон 4 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ўтказиб юборди.
Сафонов 2024 йил ёзида “Краснодар”дан ПСЖга кўчиб ўтганди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2029 йил июнь ойи охиригача амал қилади. Голкипернинг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг