«Реал»нинг ёш ҳимоячиси Хименес Арбелоа кутганидан ҳам зўр ўйнади

Мадриднинг «Реал» клубида тўп сураётган ўнг қанот ҳимоячиси Давид Хименес яқин орада асосий жамоада мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 ёшли футболчи яқинда Ла Лигада «Валенсия»га қарши баҳсда илк бор старт таркибида майдонга тушди. «Месталья»даги учрашув «қаймоқранглилар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Журналист Рубен Мартин хабарига кўра, бош мураббий Альваро Арбелоа Хименеснинг ўйинидан жуда мамнун қолган.
Арбелоа латеральнинг имкониятлари ва салоҳиятини «Кастилья»даги ҳамкорлик давридан яхши билади, бироқ бу сафар Хименес барибир мураббий кутганидан ҳам юқори даражада ўйнади. Эндиликда ёш испаниялик асосий таркиб ўйинларига кўпроқ жалб қилиниши кутилмоқда.
Давид Хименес «Реал» сафида ҳозирга қадар 4 та учрашувда иштирок этган, шулардан 2 таси Испания Кубоги доирасида. Март ойида футболчи 22 ёшга тўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!