date

Гвардиола Холанннинг гол иштаҳасидаги пасайиш сабабини айтди

Гвардиола Холанннинг гол иштаҳасидаги пасайиш сабабини айтди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Холанннинг сўнгги ўйинлардаги формаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Норвегиялик форвард сўнгги пайтда одатдагидек тез-тез гол ура олмаяпти. "Ливерпул"га қарши учрашувда у пеналтидан ҳисобни ўзгартирди, АПЛда эса ўйин давомида урган сўнгги голи 20 декабр санасига тўғри келади.

Гвардиоланинг таъкидлашича, Холанн учун асосий синов рақиблар эмас, балки ўз рақамлари ва ўзидан кутилаётган талаблар. Мураббий фикрича, йиллар давомида бир хил юқори даражада қолиш жуда қийин: Эрлинг атиги тўрт-беш ўйинда гол ура олмаса ҳам, дарҳол ҳамма томондан "Нима бўлди?" деган саволлар кўпаяди.

Шунга қарамай, Холанн АПЛ тўпурарлари пойгасида 21 гол билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Холанннинг гол иштаҳасидаги пасайиш сабабини айтди