«Манчестер Сити» яқин йилларда Гвардиолани йўқотиши мумкин

Нуфузли инсайдер Фабритсио Романо Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист ўзининг YouTube каналида айтишича, юлдуз мураббийнинг 2025/2026 йилги мавсум якунида жамоани тарк этиш эҳтимоли бор. Романога кўра, Гвардиола якуний қарорни «шаҳарликлар»нинг жорий мавсумдаги натижаларидан келиб чиқиб қабул қилади.
55 ёшли испаниялик мутахассис «Манчестер Сити»ни 2016 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
АПЛнинг жорий мавсумида «шаҳарликлар» иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал»дан олти очко ортда қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг