date

«Марсел» Де Дзерби билан шартномани бекор қилди

«Марсел» Де Дзерби билан шартномани бекор қилди

«Марсел» клуби расмий сайти орқали италиялик мутахассис Роберто Де Дзерби бош мураббийлик лавозимини тарк этганини маълум қилди. Томонлар ҳамкорликни ўзаро келишув асосида якунлашган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Де Дзерби Прованс жамоасини 2024 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Ўтган мавсумда унинг қўл остида «Марсел» Лига 1да иккинчи ўринни эгаллаб, фақат Парижнинг «ПСЖ» клубини олдинга ўтказиб юборганди.

Ҳозирда «Марсел» 39 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида тўртинчи поғонада бормоқда. Жамоа сўнгги учрашувда «ПСЖ»га қарши майдонга тушиб, 0:5 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Марсел» Де Дзерби билан шартномани бекор қилди