Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқача изоҳ берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркия клубидаги ҳозирги аҳволи юзасидан саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг фикрлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан «Антальяспор»даги ишлар қандай кетаётгани сўралганда, у «Ҳаммаси яхши, раҳмат» дея жавоб берди. Туркиядаги шароитлар ҳақида саволга эса футболчи табассум билан «Ҳаммаси кўнгилдагидек» деди.
Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди. Шу вақт ичида у 13 ўйинда майдонга тушиб, икки гол уришга ҳам улгурди.
Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг