date

Буффон Пио Эспозитони Италия терма жамоасининг келажаги деб билди

Буффон Пио Эспозитони Италия терма жамоасининг келажаги деб билди

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирги пайтдаги энг истиқболли италиялик футболчи кимлигини айтди. Унинг фикрича, бу ном миланлик “Интер” сафида тўп сураётган Пио Эспозитога лойиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Буффон ёш футболчини шахсан кузатиб боргани ва Эспозито унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади. “У камтар, профессионал, кучли мотивацияга эга ва майдонда доимо иштиёқ билан ҳаракат қилади. Мен уни жаҳон чемпионатига Италия терма жамоаси таркибига ҳеч иккиланмасдан олган бўлардим”, — дея Буффоннинг сўзларидан иқтибос келтиради calcionapoli1926.it.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Интер” Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Буффон Пио Эспозитони Италия терма жамоасининг келажаги деб билди