date

Турк мураббий Гулернинг «Реал»даги муаммосини очиқлади

Турк мураббий Гулернинг «Реал»даги муаммосини очиқлади

Арда Гулер билан «Фенербахче»да ишлаган мураббий Серхат Пекмезҳчи ярим ҳимоячининг Мадриднинг «Реал» клубидаги мослашув жараёни осон кечмаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Туркиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи «Фенербахче»дан «қироличалар клуби» сафига 2023 йил ёзида келиб қўшилган эди.

Пекмезҳчининг таъкидлашича, «Реал» каби мега-клубда Гулер турли босимларга дуч келмоқда. Мураббий футболчи унга бевосита шикоят қилмаганини, бироқ бундай ҳолат юз бериши мумкинлигини олдиндан сезганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, жамоа ичида эгоси ҳаддан ташқари ошиб кетган айрим футболчилар бор ва улар ҳанузгача Ардани тўлиқ қабул қилмаган.

Жорий мавсумда Гулер «қаймоқранглилар» сафида 35 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Турк мураббий Гулернинг «Реал»даги муаммосини очиқлади