Тухел Англия терма жамоасини бошқариш орзуси ҳақида айтди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел шартномасини узайтирди. Германиялик мутахассис билан тузилган янги келишув 2028 йилгача амал қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тухел 2021 йилда "Челси"ни бошқарган пайтида Европа чемпионати учрашувлари "Уэмбли"да ўтгани, ўшанда стадион ва бутун мамлакатда алоҳида руҳ сезилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, у ўшанда вакилига қўнғироқ қилиб, аввал "Челси" билан барча совринларни ютишни, кейин эса Англия терма жамоасида ишлашни хоҳлашини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухел "Челси"ни 2021 йил январдан 2022 йил сентябригача бошқарган. Англия терма жамоасидаги лавозимни у 2025 йил бошида қабул қилиб олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг