
"Наполи" клуби ишқибозлари "Реал" футболчиларининг ўйин олдидан ухлаб олишларги йўл қўйишмади.
100тача мухлис "Қироллик клуб" яшаётган меҳмонхона ёнига келиб, ўтириб олишди ва тонггача шовқин қилиб, рақиб футболчиларига уйқу беришмади.
Football Italia нашрининг хабарига кўра, неаполлик фанатлар қўлларига ҳар хил идиш-товоқ, кастрюлкаларни ушлаб олишди ва бир-бирига уриб туни бўйи жаранглатиб чиқишди.
Шу муносабат билан мадридликлар эрталабки машғулотни бекор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" - "Реал" учрашуви бугун 00.45да бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар