09:20 / 08.03.2017
5 460

«Реал» сафардаям «Наполи»ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди

«Реал» сафардаям «Наполи»ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди

Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Наполи» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб мадридликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувни шиддат билан бошлаган «Наполи» футболчилари 24–дақиқага келиб ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. Ажойиб ташкиллаштирилган комбинацияни Дрис Мертенс муваффақиятли якунлади ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Неаполликлар иккинчи бўлимни ҳам юқори прессинг билан бошладилар. Бироқ 51-дақиқадаги Серхио Рамоснинг голи мезбонларнинг барча ҳаракатларини чиппакка чиқарди, бурчак зарбасидан узатилган тўпни мадридликлар сардори ўз услубида дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан кўп ўтмай яна Рамос тўпни боши билан дарвоза томон йўллади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда захирадан майдонга қўшилган Альваро Мората ўйинга нуқта қўйган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа «Реал» икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди.

ЕЧЛ. 1/8 финал, жавоб учрашуви.

Наполи (Италия) – Реал Мадрид (Испания) 1:3

Голлар: 1:0 – 24 Мертенс, 1:1 – 51 Рамос, 1:2 – 57 Рамос, 1:3 – 90 Мората.

Наполи – Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай, Кулибали, Мертенс, Аллан (Рог, 56), Кальехон, Гамшик (Зелиньски, 75), Инсинье (Милик, 70), Диавара.

Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич (Иско, 80), Бэйл (Васкес, 68), Роналду, Бензема (Мората, 77).

Огоҳлантиришлар: Аллан (55), Диавара (89).

Биринчи ўйин: 1:3

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» сафардаям «Наполи»ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди