Майкл Олисе «Бавария»да илк бор Бундеслиганы ўтказиб юборади

«Бавария»нинг қанот ҳужумчиси Майкл Олисе Германия чемпионатининг навбатдаги турида «Вердер»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўтган турда Олисе мавсумдаги бешинчи сариқ карточкасини олиб, дисквалификацияга тушиб қолганди. Шу сабабли у яқинлашиб келаётган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу 2024 йил ёзида «Кристал Пэлас»дан Мюнхен клубига ўтганидан бери Олисе учун Бундеслигадаги илк мажбурий танаффус бўлади.
24 ёшли француз бунгача чемпионатдаги 55 учрашувнинг бирортасини ҳам ўтказиб юбормаган: у бу ўйинларда 22 гол урди ва 36 та голли узатмага муаллифлик қилди. «Бавария»нинг ҳозирги таркибида бундай барқарорлик ва натижадорликни кўрсатган футболчи йўқ.
Бундеслиганинг 22-тури доирасидаги «Вердер» — «Бавария» учрашуви 14 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 19:30 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!