date

Головин қизил картодан кейин ҳиссиётлар устун келганини айтди

Головин қизил картодан кейин ҳиссиётлар устун келганини айтди

Россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин “Монако”нинг “Нант”га қарши ўйинида майдондон четлатилгани бўйича фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

13 февраль куни француз чемпионатининг 22-турида “Монако” ўз майдонида “Нант”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Головин учрашувни асосий таркибда бошлади, икки бор голли узатма муаллифи бўлди, бироқ 65-дақиқада қизил карточка олиб, ўйинни муддатидан олдин якунлади. У бир неча сония ичида кетма-кет икки сариқ карточка олди.

“Менимча, бу ерда жиддий нарса йўқ, кичик тушунмовчилик бўлди. Эҳтимол, бир жойда ортиқча ҳиссиётга берилиб кетдим, аммо ўша вазиятда ҳакам сариқ карточка билан чекланиши ҳам мумкин эди”, — дея Головиннинг сўзларини “Спорт-Экспресс” келтиради.

Ҳозирда “Монако” Франция чемпионатида 31 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Головин қизил картодан кейин ҳиссиётлар устун келганини айтди