«Боруссия» кетма-кет 15-ўйинда гол уриб рекордни такрорлади

Германия чемпионатида 23-тур учрашувларига старт берилди. Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси «Майнс»ни ўз майдонида ишончли тарзда йирик ҳисобда мағлуб этди — меҳмонлар дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўлланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу натижа «Боруссия» учун яна бир муҳим статистика билан эътиборга тушди: клуб Бундеслигада кетма-кет 15-учрашувда гол урди. Шу тариқа дортмундликлар турнир тарихидаги рекорд кўрсаткични такрорлади.
Қизиғи шундаки, бу рекордлар рўйхатида одатда етакчи бўладиган Мюнхеннинг «Бавария»си тилга олинмайди. Аввалроқ бундай серия икки марта қайд этилган: 1980 йилда «Гамбург» 15 ўйин кетма-кет гол урганди, 2013 йилда эса Юрген Клопп бошқарувидаги «Боруссия» худди шу натижани такрорлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг