date

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин оғир кечишини айтди

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин оғир кечишини айтди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган баҳс олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис «Реал» Лиссабонда юқори даражадаги ўйин кўрсатиши шартлигини таъкидлади. Арбелоа фикрича, учрашув жуда қийин ўтади ва сешанба куни ғалаба учун жамоа имкон қадар бор кучини ишга солиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якуний турида «Реал» сафардa «Бенфика»га 2:4 ҳисобида ютқазганди. Ушбу натижа португалияликлар клубига плей-офф йўлланмасини қўлга киритишга ёрдам берган.

Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичидаги «Бенфика» — «Реал» ўртасидаги илк учрашув 17 февраль куни бўлиб ўтади. Бошланиши 01:00 да (Тошкент вақти билан).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа «Бенфика» билан ўйин оғир кечишини айтди