«Гавр» биринчи дақиқадаёқ 10 киши қолиб ҳам ғалаба қозонди

Франсия Лигасининг 22-турида «Гавр» «Тулуза»ни қабул қилди ва учрашув ниҳоятда эрта юз берган четлатишга қарамай, якунда ижобий натижага эришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин стартидан кўп ўтмай Аруна Сангате Эмерсонни қўпол тўхтатиб қолди ва ҳакам унга қизил карточка кўрсатди. Шунга қарамай, 43-дақиқада Исса Сумаре тўпни олиб қўйиб, дарвозабонни ҳам алдaди ва ҳисобни очди — 1:0. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда «Тулуза» бурчак зарбасидан сўнг мувозанатни тиклади: Чарли Крессуэлл пасидан кейин Джибрил Сидибе аниқ зарба берди — 1:1.
Иккинчи бўлим бошида «Гавр» яна олдинга чиқди: 53-дақиқада Софиан Буфал тўпни илиб кетиб, Сумарени тезкор ҳужумга чиқариб юборди, ҳужумчи эса дублини расмийлаштирди — 2:1. 75-дақиқада «Тулуза» жарима майдончасидаги курашда Сантьяго Идальго орқали гол урди, аммо VAR аралашуви билан эпизодда қоида бузилиши аниқланиб, гол бекор қилинди.
Натижада «Гавр» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилди. «Тулуза» эса 9-поғонада қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!