date

РБ Лейпциг Волфсбургга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди

РБ Лейпциг Волфсбургга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди

РБ Лейпциг ўз майдонида Волфсбургга қарши ўйинда ташаббусни кўпроқ қўлида ушлаган бўлса-да, рақибнинг дарвозага йўллаган икки аниқ зарбаси икки голга айланиб, мезбонлар ҳисобни қутқаришга мажбур бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув бошида Конрад Хардер хавфли зарба берди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Орадан кўп ўтмай Кристиан Эриксен узоқ масофадан синаб кўрди — тўп устунлар ёнидан ўтди. Ҳужумлар алмашинувига бой бўлган дақиқаларда Ян Диоманднинг зарбасини дарвозабон қайтарди, Хардернинг йиқилган ҳолда берган зарбасига ҳам посбон тайёр турди.

Иккинчи бўлимда Диоманд яна дарвозабон реакциясини синади. 52-дақиқада Адам Дагим узатмасидан кейин Мохамед Амура ҳисобни очди — 0:1. 70-дақиқада Брайан Груда пасини голга айлантирган Диоманд мувозанатни тиклади — 1:1. Бироқ кўп ўтмай Маттиас Сванберг “бўрилар”ни яна олдинга олиб чиқди — 1:2. 88-дақиқада эса Груданинг аниқ зарбаси Лейпцигни мағлубиятдан сақлаб қолди — 2:2.

Қўшимча дақиқаларда Кристоф Баумгартнер жарима майдонида қулай вазиятни бой берди, Ромуло Круз ҳам ўз имкониятидан фойдалана олмади.

Дурангдан кейин РБ Лейпциг турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда, Волфсбург эса 15-поғонада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » РБ Лейпциг Волфсбургга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди