«Наполи» «Рома» билан дурангдан сўнг яна бир футболчисини йўқотди

Италия А Сериясининг 25-туридаги марказий учрашувлардан бирида «Наполи» «Рома» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Антонио Конте жамоаси учун муаммо фақат йўқотилган очколарда эмас, балки таркибдаги навбатдаги йўқотишда ҳам бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда албаниялик марказий ҳимоячи Амир Ррахмани жароҳат олди ва жамоа лазаретига қўшилди. 70-дақиқада у Уэсли Франснинг ёриб киришини тўхтатишга уринишда омадсиз ҳаракат қилди, натижада «Наполи» дарвозасига пенальти белгиланди. Пенальтини Дониэлл Мален голга айлантирди, Ррахмани ўрнига эса майдонга Алиссон тушди.
«Наполи» А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда, «Рома» эса тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг