date

Арне Слотнинг «Ливерпул»дан кетиши учун шарт маълум бўлди

Арне Слотнинг «Ливерпул»дан кетиши учун шарт маълум бўлди

«Ливерпул»да яқин орада бош мураббий алмашиши эҳтимоли кучайди. Мерсисайд клуби АПЛдаги жорий мавсумда қониқарсиз натижалар қайд этаётгани фонида Арне Слотнинг келажаги сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, агар жамоа мавсум якунида Чемпионлар лигасига йўлланма олмаса ва бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмаса, «қизиллар» раҳбарияти нидерландиялик мутахассис билан хайрлашиши мумкин.

Слот ўрнига энг асосий номзод сифатида Хаби Алонсо тилга олинмоқда. «Ливерпул»да футболчи сифатида тўп сурган испаниялик мутахассис январ ўрталарда Мадриднинг «Реал» клубидан бўшатилгани айтилмоқда.

Айни пайтда «қизиллар» Англия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арне Слотнинг «Ливерпул»дан кетиши учун шарт маълум бўлди