Ливерпул юлдузчаси Рио Нгумоха Муҳаммад Салоҳ ўрнини боса оладими?

2 дақиқа ўқиш82
Ливерпул юлдузчаси Рио Нгумоха Муҳаммад Салоҳ ўрнини боса оладими?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ливерпулнинг 17 ёшли футболчиси Рио Нгумоха Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
  • У 2025-26 йилги мавсумда илк голларини уриб, жамоатчилик эътиборини тортди ва Бавария қизиқишига сабаб бўлди.
  • Эмил Ҳескей Нгумохада ажойиб дриблинг борлигини таъкидлаб, ундан ҳозирча Салоҳникидек голли натижалар кутилмаслиги кераклигини айтди.

Ливерпул клубининг ёш иқтидори Рио Нгумоха жамоадан кетган афсонавий ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзодлардан бири сифатида қаралмоқда. Бироқ, мерсисайдликларнинг собиқ ҳужумчиси Эмил Ҳескейнинг таъкидлашича, ўсмир футболчи юксак чўққиларга эришиши учун ўз ўйин услубида айрим ўзгаришларни амалга ошириши лозим бўлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Челси академиясидан келиб қўшилган 17 ёшли иқтидор эгаси 2025-26 йилги мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари билан жамоатчилик эътиборини тортди. У ўзининг илк голларини уриб, клуб тарихидан жой олишга улгурди ва ҳозирда трансфер бозорида ҳам катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, Бавария клуби ҳам унинг ҳаракатларини кузатгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Goal.com хабар беришича, Бавария вакиллари Майкл Олисе атрофидаги трансфер миш-мишлари фонида ўсмир футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиққан. Шунга қарамай, ҳозирча Германия чемпионатига ўтиш амалга ошмади ва Ливерпул ёш футболчига ўз режаларидан каттароқ ўрин беришга тайёрланмоқда.

Муҳаммад Салоҳ мероси ва янги имкониятлар

Ливерпул сафида 257 та гол уриб, тўққизта совринни қўлга киритган уч карра ПФА йилнинг энг яхши футболчиси Муҳаммад Салоҳ жамоани тарк этди. Мерсисайдликлар унинг ўрнига катта маблағ эвазига ҳеч қандай юлдуз футболчини сотиб олишмади, бу эса Рио Нгумохага ўз имкониятини намоён этиш учун йўл очди.

Футболчи Англия терма жамоаси сафида Янги Зеландияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида ўнг қанотда ҳаракат қилиб, яхши таассурот қолдирди. Бироқ, унинг асосий амплуаси чап қанот қанот ҳужуми ҳисобланади.

Собиқ ҳужумчи Эмил Ҳескей БетРайт тикиш сайти орқали Goal.com нашрига берган интервюсида ёш футболчининг имкониятлари ҳақида шундай деди: «Унда ажойиб дриблинг бор, бу рақиб футболчиларини ўзига жалб қилиб, бошқа зоналарда бўшлиқлар яратишга ёрдам беради. Келажак учун жуда истиқболли ўйинчи. Ягона нарса — биз Риодан Мо тақдим этган голли натижаларни кутмаслигимиз керак».

Олдиндаги асосий қадам

Эмил Ҳескейнинг фикрича, ўсмир футболчи ўнг қанотга мослашиш учун ўзининг фикрлаш жараёнини ўзгартириши керак, шундагина у рақиблар учун янада хавфли қуролга айланади.

Шунингдек, Ливерпулнинг яна бир собиқ афсонаси Жон Барнес ҳам Нгумоханинг келажаги ҳақида фикр билдирар экан, унинг ҳимоячиларни қийин аҳволса солиш қобилияти шубҳасиз эканини таъкидлади. Барнеснинг сўзларига кўра, футболчи учун навбатдаги муҳим қадам — бу барқарор равишда асосий таркибда майдонга тушишдир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?