Франсияда ПСЖ мағлубиятида Сафоновни айблашмаяпти

L’Equipe журналисти Эмери Персо ПСЖ ўйинларини диққат билан кузатиб борар экан, дарвозабон Матвей Сафоновнинг “Ренн”га қарши учрашувдаги ҳаракатларига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Франсия чемпионатининг 22-турида парижликлар сафардa 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Мен ПСЖнинг сўнгги мағлубиятида Сафоновни айбдор деб ҳисобламайман. Биринчи гол бўйича унга умуман эътироз йўқ. Кейинги икки вазиятда у дарвозадан чиқиб ўйнамади, аммо буни фақат унинг хатоси деб айтиб бўлмайди”, — деди Персо Sport24’га.
Мутахассис фикрича, ҳозир Сафоновни алмаштириш нотўғри: россиялик посбон ПСЖнинг асосий дарвозабони бўлиб қолмоқда ва Чемпионлар лигасида “Монако”га қарши ўйинда ҳам майдонга тушиши керак.
Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи саралаш раундидаги “Монако” — ПСЖ илк учрашуви 17 февраль куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!