date

Моуринью «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Моуринью «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши ўйин олдидан унинг Мадрид клубига эҳтимолий қайтиши ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ ОАВда «Реал» президенти Флорентино Перес португалиялик мутахассисни яна жамоа бошқарувида кўришни истаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.

«Реал»га қайтишим мумкинми? «Бенфика» билан шартномам яна бир йилга амал қилади ва унда ҳар икки томон учун оддий сотиб олиш банди бор. Ҳозир эса «Реал» бўйича умуман ҳеч қандай вариант йўқ», — деди Моуринью The Touchline нашрига.

Жозе Моуринью «Реал»ни 2010–2013 йиллар оралиғида бошқарган.

Чемпионлар лигасидаги «Бенфика» — «Реал» учрашуви 17-февраль куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуринью «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди