«Ливерпул» Салоҳ ўрнини тўлдириш учун асосий номзодни белгилади

Муҳаммад Салоҳ ёзда «Ливерпул»ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Мерсисайд клуби ҳужум чизиғи учун янги етакчи топиш устида бош қотирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, «Ливерпул» бу рол учун биринчи рақамли мақсад сифатида «Реал» вингери Родриго номзодини кўрмоқда. Бироқ «қизиллар»нинг қисқа рўйхати кенг: унда «Ньюкасл» футболчиси Энтони Гордон ҳам бор, шунингдек турли услубдаги бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
Transfermarkt Родриго қийматини 60 миллион еврога баҳолаган. 24 ёшли Гордоннинг ҳам бозор нархи айнан шунча экани қайд этилади.
Айни пайтда «Ливерпул» Англия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг