Француз агенти Сафонов «Монако»га қарши майдонга тушишига ишонади

Француз футбол агенти Набил Аҳмад «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган фикрида «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов Европа Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши учрашувда асосий таркибда ўйнашига ишончини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аҳмаднинг айтишича, Сафонов жароҳатдан фориғ бўлгач дарҳол майдонга қайтгани Луис Энрике унга таянаётганини кўрсатган. Агент мураббий илк ўйинда унча ишончли бўлмаган ҳаракатлардан кейин ҳам россиялик посбонни захирага ўтказиб қўйиши даргумонлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Сафонов «ПСЖ»нинг сўнгги ўйинида «Ренн»га қарши баҳсда учта гол ўтказиб юборган эди ва парижликлар Лига 1 доирасидаги учрашувда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Шу натижадан кейин «ПСЖ» пешқадамликни бой берди, «Ланс»дан ортда қолиш — бир очко.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!