«Реал» Давид Алаба билан келишувни узайтирмоқчи эмас

Мадриднинг «Реал» клуби кейинги мавсум учун таркиб бўйича режаларни аллақачон туза бошлади. Transfer News Live хабарига кўра, инсайдер Фабритсио Романо маълумотларига таянган ҳолда, клуб Давид Алаба бўйича қарорини деярли қабул қилиб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «Реал» австриялик ҳимоячини келгуси режаларида кўрмаяпти ва у билан амалдаги шартномани узайтириш ниятида эмас. Натижада Алаба яқин ёзда эркин агент мақомини олади.
Июн ойида Давид Алаба 34 ёшга тўлади. У «Реал» сафида 2021 йил ёзидан буён ўйнамоқда ва шу вақт ичида барча мусобақаларда 126 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ҳамда 9 та голли узатма қайд этган.
Айни пайтда «Реал» Ла Лига жадвалида пешқадам бўлиб турибди: мадридликлар «Барселона»дан 2 очко олдинда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!