
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо 13 март куни Англия кубоки чорак финалидан ўрин олган «Челси»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Челси»нинг ушбу мавсумда эришаётган натижалари мени ҳайрон қолдирмади. Мени уларнинг қўллаётган футбол услуби кўпроқ ажаблантирмоқда.
Мен бошқарган «Челси» билан ҳозирдаги «Челси» умуман бир-биридан фарқ қилади. Лондонликлар ҳимоячилaри ажойиб усулда ҳимояланишмоқда, буни сўз билан тасаввур қилиб бериш қийин.
«Челси» футболчилари қарши ҳужумларни самарали амалга оширмоқда. Ҳатто, улар рақибларини 3-4 футболчи ёрдами билан ҳам мағлубиятга учрата олишга қодир. Лекин «МЮ» «Челси»га қарши қандай ўйнашни яхши билади», - дейди Моуриньо клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Манба: www.iff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар