«Барселона» Педрининг камтарона ҳаёт тарзидан ҳайратда

«Барселона»да Педри фақат майдонидаги ўйинлари билан эмас, балки шахсий ҳаётдаги тутуми билан ҳам юқори баҳоланмоқда. The Touchline хабарига кўра, клубнинг спорт бўлими 23 ёшли ярим ҳимоячининг камтарлиги ва хотиржам турмуш тарзидан илиқ таассуротда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, Педри ҳашаматли автомобиллар ёки қимматбаҳо тақинчоқларга пул совурмайди. У эътиборини узоқ муддатли молиявий барқарорликка қаратган ва сармоя йўналишини онгли танлаган.
«Барселона» футболчининг кўчмас мулкка киритаётган инвестицияларини қўллаб-қувватламоқда: Педри Испаниянинг турли ҳудудларида меҳмонхоналар сотиб олиб, уларни таъмирлаш ва ривожлантиришга маблағ йўналтирмоқда.
Педри «Барселона» сафида 227 та расмий учрашувда майдонга тушган. Ушбу ўйинларда у 28 та гол уриб, 29 та голли узатмани амалга оширган.
Ҳозирда «Барселона» Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!