Черишев Головиннинг энг катта камчилиги нимада, деди

Россиялик футбол мутахассиси Дмитрий Черишев Европа Чемпионлар лигаси плей-оффидаги илк ўтиш ўйинида «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг «ПСЖ»га қарши баҳсда майдондон четлатилгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Головин агрессивроқ ўйнашни ўзлаштирган, бироқ қоида бузиш чегарасини ҳис қилишни ҳали тўлиқ ўрганмаган. Черишев фикрича, айрим футболчилар қаттиқ ўйнаса ҳам, тоза ҳаракат қилади, Головинда эса айнан шу жиҳат етишмаяпти.
Учрашувда Головин битта голли узатмани амалга оширди, аммо 48-дақиқада қизил карточка олиб, жамоасини бир киши кам қолдирди. Якунда «Монако» ўз майдонида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни Парижда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!