date

«Ноттингем Форест»нинг янги устози Перейра жамоа лигада қолишига ишонади

«Ноттингем Форест»нинг янги устози Перейра жамоа лигада қолишига ишонади

15 февраль куни «Ноттингем Форест» бош мураббийи этиб тайинланган Витор Перейра янги лавозимига доир фикрларини билдирди. Ҳозирда жамоа қуйи лигага тушиб кетиш хавфи бор ҳудудга жуда яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Перейра клуб раҳбарияти билан аввал ҳам бирга ишлаганини эслатди: у Грециянинг «Олимпиакос» жамоасида фаолият юритган пайтида ушбу тажрибани орттирган.

Мураббий клуб эгаси Эвангелос Маринакис ҳақида ҳам тўхталиб, унинг ғалабага чанқоқлиги ва ҳиссиётларга бой характерини таъкидлади. Перейранинг айтишича, Маринакис ундан ўз услубига содиқ қолишни сўраган.

«Футбол — мен билан тунаб, мен билан уйғонадиган ҳаёт тарзидир. Бу клубга бор кучимни, бор вужудимни бериш учун келдим. Мавсум оғир ўтди: турли услублар, турли мураббийлар. Шунга қарамай, мен бу вазифани қабул қилдим, чунки футболчиларнинг сифати, жамоанинг имконияти ва президентнинг амбицияларига ишонаман. Албатта, лигада қолишимиз мумкин. Очко йиғишимиз мумкин», — деди Перейра.

Ҳозирда «ўрмончилар» АПЛ жадвалида 17-ўринда бормоқда ва «Вест Ҳем»дан 3 очкога олдинда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ноттингем Форест»нинг янги устози Перейра жамоа лигада қолишига ишонади