Дел Пйеро Бастонининг узрини муносиб қадам деб баҳолади

Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ ҳужумчиси Алессандро дел Пйеро «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонининг узр сўрашига муносабат билдирди. Бастони жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйинда «кекса синьора» футболчиси Пйер Калюлю майдондон четлатилган пайтда ҳаддан ташқари ҳиссиёт билан қувонган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дел Пйеронинг таъкидлашича, Бастонининг бундай қарори олқишга лойиқ: вазиятни ўйлаб кўриб, хатосини тан олгани унинг шаънига хизмат қилади. «Ҳеч ким мукаммал бўлолмайди, аммо хатолар орқали янада яхшироқ бўлиш мумкин», — дея Дел Пйеронинг сўзларини TuttoJuve келтирди.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» — «Ювентус» учрашуви ўтган дам олиш кунлари бўлиб ўтди. Сафарда ўйнаган «Ювентус» 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг