date

Юлманн Олимпиакосга қарши топ футбол кўрсатмоқчи

Юлманн Олимпиакосга қарши топ футбол кўрсатмоқчи

Леверкузеннинг "Байер" жамоаси бош мураббийи Каспер Юлманн УЕФА Чемпионлар лигасида "Олимпиакос"га қарши бўладиган плей-офф учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Ўйин 18 февраль куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, жамоа январдаги "Олимпиакос"га қарши баҳсдаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин хулосалар чиқарган. "Ўша ўйиндан бери ютқазмадик. Бу сафар энг яхши футболимизни кўрсатмоқчимиз ва олдимиздаги икки муҳим ўйиннинг биринчисига тўлиқ тайёрмиз", — деди Юлманн УЕФА расмий сайтига.

Турнирнинг умумий босқичида немис клуби 16-ўринни, юнон жамоаси эса 18-ўринни эгаллаган. Учрашувнинг матнли трансляциясини Liveresult.ru орқали кузатиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Юлманн Олимпиакосга қарши топ футбол кўрсатмоқчи