
Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Депортиво" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, 40-дақиқада Хоселу "Депортиво"ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг бошида Суарес "Барса"нинг жавоб голини урди. Аммо, 74-дақиқада Бергантиньос мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Жуда асабий ва шиддатли ўтган беллашувда Энрике шогирдлари очко йўқотишди ва "Реал" билан орадаги фарқни янаям ортириб юборишди.
Испания чемпионати, 27-тур
Депортиво – Барселона 2:1
Голлар: 1:0 – 40 Хоселу, 1:1 – 46 Суарес, 2:1 – 74 Бергантиньос.
Депортиво – Люкс, Аррибас, Альбентоса, Наварро, Хуанфран, Бергантиньос, Борхес, Фажр, Гама (Какута, 71), Хиль (Чолак, 62), Хоселу.
Барселона – тер Стеген, Маскерано, Пике, Альба, Андре Гомеш (Ракитич, 58), Серджи Роберто, Денис Суарес (Пако Алькасер, 77), Бускетс, Туран (Иньеста, 58), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Наварро (14), Хоселу (36). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар