date

Доннарумма Месси уни нимаси билан ҳайратга солганини айтди

Доннарумма Месси уни нимаси билан ҳайратга солганини айтди

«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма «ПСЖ»даги даврларини эслаб, ўша пайтда Лионель Месси билан бир жамоада тўп сурганини ёдга олди. Италиялик посбон ва аргентиналик юлдуз 2021–2023 йилларда Париж клуби шарафини бирга ҳимоя қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Доннарумма Мессининг нафақат майдондаги маҳорати, балки инсоний фазилатлари ҳам уни лол қолдирганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Лео жуда камтар ва ажойиб инсон бўлиб, у билан бирга ўйнаган онлар фаолиятидаги энг ёрқин хотиралар қаторидан жой олади.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2023 йилда «ПСЖ»ни тарк этиб, «Интер Майами»га йўл олди. Доннарумма эса Париж клубидан «Манчестер Сити»га икки йил кейин кўчиб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Доннарумма Месси уни нимаси билан ҳайратга солганини айтди