date

Кубараси Флик ташқаридан кўп бақирадигандек туюлади

Кубараси Флик ташқаридан кўп бақирадигандек туюлади

“Барселона” ҳимоячиси Пау Кубараси жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кубарасининг айтишича, Флик футболчиларга доим ўзига ишонган ҳолда, эркин ва ўз ўйинини кўрсатиб майдонга тушишни уқтиради. Ҳимоячи мураббий ташқаридан жуда кўп бақираётгандек кўриниши мумкинлигини, аммо жамоа ичида у футболчиларни ҳимоя қилиб, доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Жорий мавсумда 19 ёшли Кубараси барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушди ва битта гол муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” аввалги турда сафарда “Жирона”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Испания чемпионатидаги пешқадамликни қўлдан чиқарди. 25-турда “кўк-анорранглилар” 22 февраль куни ўз майдонида “Леванте”ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кубараси Флик ташқаридан кўп бақирадигандек туюлади