date

Арсен Захарян жароҳатдан фориғ бўлиб, жамоага қайтди

Арсен Захарян жароҳатдан фориғ бўлиб, жамоага қайтди

Россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захарян жароҳатидан тўлиқ тикланиб, «Реал Сосйедад» билан машғулотларни тўлиқ давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати вакили Йон Андер Мундуате маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи болдир суяги билан боғлиқ муаммо сабаб сўнгги учрашувларнинг бир қисмини ўтказиб юборганди.

— Ҳа, у жамоа билан ишлаяпти. Арсен шу шанба куни қайдномада бўлиши керак, — деди Мундуате. Унинг сўзларини Sport24 келтирди.

Жорий мавсумда Захарян барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

21 февраль куни «Реал Сосйедад» Испания чемпионатининг 25-тури доирасида ўз майдонида «Реал Овьедо»ни қабул қилади. Учрашув 18:00 да (Тошкент вақти билан) бошланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсен Захарян жароҳатдан фориғ бўлиб, жамоага қайтди