date

«Барселона» президентлигига номзод Алварес трансфери ҳақида гапирди

«Барселона» президентлигига номзод Алварес трансфери ҳақида гапирди

«Барселона» президентлиги учун номзод Виктор Фонт клубнинг «Атлетико» (Мадрид) ҳужумчиси Хулиан Алваресга қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

26 ёшли аргентиналик футболчининг «кўк-анорранглилар» сафига эҳтимолий кўчиши сўнгги кунларда жаҳон футболидаги энг кўп муҳокама қилинаётган трансфер мавзуларидан бири бўлиб турибди.

Фонтнинг айтишича, Алварес бўйича «Барселона»нинг музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. «Мен буни шунинг учун айтяпман: билишимча, улар бу масалада «Атлетико» билан ҳеч қандай суҳбат ўтказмаган», — дея Фонтнинг сўзларини Diario AS келтирди.

Transfermarkt портали Хулиан Алвареснинг нархини 100 млн еврога баҳоламоқда, бироқ «матрасчилар» ўз юлдузи учун бундан ҳам каттароқ сумма талаб қилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» президентлигига номзод Алварес трансфери ҳақида гапирди