date

Винисиус Моуринюнинг гапларидан ранжиб, қаттиқ ғазабланди

Винисиус Моуринюнинг гапларидан ранжиб, қаттиқ ғазабланди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринюнинг учрашувдан кейинги фикрларидан норози бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сешанба куни Чемпионлар лигаси ўйинида бразилиялик футболчининг голи «қаймоқранглилар»га лиссабонликлар устидан 1:0 ҳисобида ғалаба келтирди. Голни нишонлаш пайтида Винисиус «Бенфика» томони провокация деб баҳолаган ҳаракат қилгани айтилди, шундан сўнг эса футболчига нисбатан ирқчилик руҳидаги ҳақоратлар янгради.

Ўйин тугагач, Моуриню Винисиуснинг байрамини очиқ танқид қилиб, гўёки футболчи ўзи ҳам вазиятга сабабчи бўлганидек ишора қилди. El Chiringuito TV маълумотига кўра, Винисиус мураббийдан жуда ғазабланган: у португалиялик мутахассиснинг изоҳларидан шок ҳолатига тушган ва бу гаплар қайсидир маънода ирқчилик ҳақоратларини оқлаб қўйгандек кўринган.

«Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб учрашуви келаси чоршанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Моуринюнинг гапларидан ранжиб, қаттиқ ғазабланди