Аллардайс: Бундай маош олган футболчи 100 фоиз ўйнаши шарт

Британиялик таниқли мутахассис Сем Аллардайс Англия чемпионатининг жорий мавсумида Лондоннинг «Тоттенҳем» жамоаси кўрсатаётган ўйинига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг фикрича, ҳафтасига 150 минг фунт атрофида маош олаётган футболчилар майдонда доимо тўлиқ куч билан ҳаракат қилиши керак. «Футболчилар ўз савиясини исботлаши шарт. Клубда уларга барча шароит яратилган, унда нега улар максимал даражада ўйнамаяпти? Ким 100 фоиз ишламаса, уни жамоада ушлаб туришнинг кераги йўқ», — дея Аллардайснинг сўзларини Sky Sports келтирди.
«Тоттенҳем» APLнинг ушбу мавсумида муваффақиятсиз натижалар қайд этмоқда: лондонликлар 29 очко билан турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг