date

Артета «Тоттенхэм»га қарши дербини интизорлик билан кутмоқда

Артета «Тоттенхэм»га қарши дербини интизорлик билан кутмоқда

Якшанба куни Англия чемпионати доирасида «Арсенал» сафарда «Тоттенхэм»га қарши майдонга тушади. Шимолий Лондон дербиси олдидан «канонирлар» бош мураббийи Микел Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ўйинни сабрсизлик билан кутяпмиз. Якшанба куни ўзимизни кўрсатишимиз шарт. Уларда янги мураббийми? Ўйлашимча, бу мавсумда мураббийи алмашган жамоаларга қарши етти марта ўйнаганмиз, мослашиб кетиш имконимиз бор. Энг муҳими — ғалаба учун нimalар қилишимиз кераклигини тўғри бажариш», — деди Артета матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда «Тоттенхэм» бошқарувига Игор Тудор келиб, мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета «Тоттенхэм»га қарши дербини интизорлик билан кутмоқда