date

Арбелоа Мбаппенинг тиззасидаги ҳолат юзасидан гапирди

Арбелоа Мбаппенинг тиззасидаги ҳолат юзасидан гапирди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Килиан Мбаппенинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди. Ўтган ҳафта франсуз футболчиси Ла Лигада «Реал Сосьедад»га қарши учрашувни ўтказиб юборганди, бироқ кейинроқ «Бенфика»га қарши ўйинда майдонга тушди. Аввалроқ ОАВ Мбаппе бир неча ойдан бери ноқулайлик сезаётгани ҳақида ёзган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Мбаппенинг тиззаси анча яхшиланди, гарчи муаммо ҳали тўлиқ йўқолмаган бўлса ҳам. Лекин у ўзини олдингидан яхши ҳис қиляпти», — деди Арбелоа журналистларга.

Шанба куни «Реал» Испания чемпионатида сафарда «Осасуна»га қарши баҳс олиб боради. Ўтган тур якунларига кўра, Арбелоа шогирдлари турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди, «Барселона» эса икки очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Мбаппенинг тиззасидаги ҳолат юзасидан гапирди