Хёбьерг огоҳлантирди: «Марсел» бундан кўпроғини кўрсатиши шарт

Франциянинг «Марсел» клуби навбатдаги мағлубиятни қабул қилди: жамоа чемпионатда «Брест»га 0:2 ҳисобида ютқазди. Учрашувдан кейин сардор Пьер-Эмил Хёбьерг вазият бўйича кескин фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Даниялик ярим ҳимоячи футболчилар ҳозирги ҳолатда янада жипслашиб, майдонда бор имкониятини ишга солиши кераклигини таъкидлади. «Ҳозир гап билан эмас, меҳнат билан жавоб бериш вақти. Масъулиятни ўзим зимамга оламан. Ҳозир қилаётганимиз етарли эмас — биз кўпроқ ишлашимиз керак», — деди Хёбьерг.
Эслатиб ўтамиз, «Марсел» қисқа муддат ичида Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди ва бош мураббий Роберто де Дзерби билан ҳам хайрлашди. Ҳозир жамоага Ҳабиб Бейе раҳбарлик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг