date

Гехи Хааланд ҳимояда мени сиқиб чиқармасин деди

Гехи Хааланд ҳимояда мени сиқиб чиқармасин деди

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Марк Гехи жамоадоши Эрлинг Хааланд ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Норвегиялик ҳужумчи шанба кунги "Ньюкасл"га қарши баҳсда (2:1) гол ура олмади, бироқ голли узатма билан ажралиб турди. Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола Хааланднинг ўйинини алоҳида мақтади.

"Мураббий бугун Эрлинг қанчалик зўр ўйнаганини алоҳида таъкидлади. Унинг меҳнатсеварлиги ҳайратланарли. У Ден Берн билан ҳар бир тўп учун курашди, бу эса жуда қийин. Ден жуда бақувват, ҳаводаги тўпларда ҳам кучли. Хааланд ҳужумдаги ҳақиқий таянч. Мен унинг номидан хурсандман."

Ундан яхши марказий ҳимоячи чиқармиди? Ўйлайманки, у албатта ҳужумда қолиши керак — ҳимояда менинг ўрнимни эгаллаб қўйишини истамайман. Лекин у ростдан ҳам ажойиб", — дея Гехининг сўзларини City Report келтирди.

Ўйинда "шаҳарликлар"га ғалабани Нико О’Райлининг дубл голлари тақдим этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гехи Хааланд ҳимояда мени сиқиб чиқармасин деди