Рауль Асенсио «Осасуна»га ютқазилгандан сўнг чоршанба ҳақида ўйламоқда

Мадриднинг «Реал» жамоаси марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио «Осасуна»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгандан сўнг ижтимоий тармоқларда муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Памплоналиклар Ла Лига жадвали пешқадами устидан ғалабани 90-дақиқадаги гол эвазига қўлга киритди. Меҳмонлар сафида 73-дақиқада Винисиус Жуниор ягона тўпни киритди.
«Ғалаба қозона олмаганимиз учун кўнглимиз хира. Энди бутун эътиборимиз чоршанбага қаратилган. Ҳала Мадрид», — деб ёзди Асенсио.
25 февраль, чоршанба куни «қаймоқранглилар» Чемпионлар лигаси плей-оффидаги «Бенфика»га қарши жавоб учрашувини ўтказади. Ўтган сешанба Португалия пойтахтида бўлиб ўтган илк баҳсда Альваро Арбелоа жамоаси минимал ҳисобда ғалаба қилганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг