date

Себальос мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Себальос мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Испания Ла Лигасининг 25-турида сафарда ўйнаган Мадриднинг «Реал» жамоаси кутилмаганда «Осасуна»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг «қаймоқранглилар» ярим ҳимоячиси Дани Себальос қисқа фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан», — деб ёзди у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумотларга кўра, «Осасуна» ғалаба голини ўйин сўнгида Себальоснинг ноаниқ узатмаси тўхтатиб қолингани ортидан киритган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Ла Лигада 15 та ўйинда майдонга тушди, бироқ ҳали гол ёки голли узатма билан ажралиб чиқмади.

Шунга қарамай, «Реал» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди: мадридликлар иккинчи ўриндаги Каталониянинг «Барселона»сидан икки очкога олдинда. «Кўк-анорранглилар»нинг эса захирада битта ўйини бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Себальос мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммасига олди