date

Сафонов ПСЖ ғалабасидан сўнг яна пешқадамликка қайтди

Сафонов ПСЖ ғалабасидан сўнг яна пешқадамликка қайтди

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов 23-тур доирасида «Мец»га қарши ўйиндан кейин фикр билдирди. Париж клуби ушбу учрашувда 3:0 ҳисобида ишончли зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сафонов ижтимоий тармоқлардаги постида жамоа яна турнир жадвалида биринчи ўринга қайтганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ПСЖ ўйинни назорат остида ўтказди ва рақиб деярли хавфли вазият ярата олмади: «Агар адашмасам, рақибнинг дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарбаси бўлмади. Бу эса рақибнинг жадвалдаги ўрнидан қатъи назар, ҳар бир ўйинга масъулият билан ёндашаётганимизни кўрсатади», — деди у.

Жорий мавсумда 26 ёшли россиялик посбон 10 учрашувда майдонга тушди, 10 та гол ўтказиб юборди. Сафонов 4 марта дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Бу ғалабадан кейин ПСЖ ҳисобида 54 очко жам бўлди. Парижликлар «Ланс»нинг «Монако»га ютқазиб, иккинчи поғонага тушиб кетганидан унумли фойдаланиб, яна пешқадамликни қўлга олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов ПСЖ ғалабасидан сўнг яна пешқадамликка қайтди